Мбаппе: Биз Алонсо билан биргамиз

Мбаппе: Биз Алонсо билан биргамиз

Мбаппе: Биз Алонсо билан биргамиз
Мадриднинг \"Реал\" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоа бош мураббийи Хаби Алонсонинг истеъфоси ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди. \"Одамлар жуда кўп гапиришади.

Биз мураббийимизни қўллаб-қувватлашимиз керак. Биз бир жамоа бўлиб ўзимизни ва мураббийимизни, шунингдек, унинг штабидаги мутахассисларни ҳимоя қилишимиз лозим\", — дейди Мбаппенинг сўзларини журналист Фабричио Романо келтиради.

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг бешинчи турида \"Реал\" сафарда Грециянинг \"Олимпиакос\" клубини 4:3 ҳисобига мағлуб этди. Мазкур учрашувда Мбаппе покер (тўртта гол) муаллифи бўлди.

30-ноябрь куни \"Реал\" ўзининг навбатдаги учрашувини ўтказади. Испания Ла Лигасининг 14-тури доирасида \"Қироллик клуби\" \"Жирона\"га қарши майдонга тушади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.