Гравенберх: "Ливерпул"нинг асосий муаммоси нима?


Ливерпул ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг бешинчи турада ПСВга қарши ўйинда 1:4 ҳисобига йирик мағлубиятдан сўнг жамоанинг асосий муаммосини очиқлади. \"Қизиллар\" ўз майдонида, \"Энфилд\" стадионида мағлуб бўлишди.
\"Ҳозир бизнинг асосий муаммомиз - рақибларга кўплаб голлар урдиряпмиз. Ҳозирча режамиз бўйича ишлар кетмаяпти.
ПСВга ютқазганимиздан кейин жуда ғазабландик. Иккинчи бўлимда ҳаммаси бизнинг фойдамизга бўлмади.
Ҳозирги пайтда жамоамизнинг спорт формаси яхши эмас\", - деди голландиялик футболчи \"қизиллар\" матбуот хизматига берган интервьюсида. Кейинги учрашувда \"Ливерпул\" 30-ноябр куни сафарда Лондоннинг \"Вест Хэм\" клубига қарши ўйнайди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













