Луис Энрике Витиниянинг прогрессини мақтади


ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике португалиялик ярим ҳимоячи Витиниянинг ўйин даражасини юқори баҳолади. \"Витиния ривожланмоқда, жамоа ҳам олдинга қараб ҳаракат қилмоқда.
У ўзига хос футболчи, бошқаларга ўхшамайди. Унинг ҳозирги ўйинидан хурсандман.
Витиния машғулотларда кўп меҳнат қилади ва ўз характерини намойиш этади\", - деди Энрике матбуот анжуманида. УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувда португалиялик футболчи Лондоннинг \"Тоттенҳем\" дарвозасига учта гол уриб, ПСЖга 5:3 ҳисобида ғалаба келтирди.
2025-йилги \"Олтин тўп\" овоз беришида ярим ҳимоячи учинчи ўринни эгаллади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













