Флик трансферлар ҳақида гапирди

Флик трансферлар ҳақида гапирди
Матбуотда Ханс-Дитер Флик “Барселона” таркибини кучайтиришни хоҳлаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Германиялик мутахассис жума куни матбуот анжуманида трансферлар борасидаги саволга жавоб берди.

"Мен трансферлар ҳақида ўйламаяпман. Барча эътиборим навбатдаги ўйинга қаратилади.

Халқаро танаффусга қадар уч ҳафтадан сал кўпроқ вақт қолди ва олдинда кўплаб ўйинлар бор. Бутун энергиямни шулар учун сарфлаяпман", – деди Флик журналистларга.

Айни дамда Ханс-Дитер Флик футболчиларни Испания чемпионати доирасидаги “Алавес”га қарши ўз майдонидаги ўйинга тайёрламоқда. Жамоалар шанба, 29-ноябр куни майдонга тушади.

Ҳозирда “Барселона” Ла Лига жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва “Реал”дан бир очкога ортда қолмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.