Папен: "Жиру менинг дўстим"

Папен: "Жиру менинг дўстим"
Италиянинг "Милан" жамоасининг собиқ ҳужумчиси Жан-Пьер Папен "Лилль" футболчиси Оливье Жиру ҳақида ўз фикрларини билдирди. Жиру яқинда "Милан"да ўйнаган, аммо қисқа муддатли АҚШнинг МЛС чемпионатидаги фаолиятидан сўнг, у Францияга қайтиб, ҳозирда "Лилль" шарафини ҳимоя қилмоқда.

"Биз Жиру билан дўстмиз, у "Милан"да ўйнаганида бундан жуда хурсанд бўлганман. "Челси" ва "Арсенал"дан кейин "Милан"га ўтиш унга осон бўлмаган, аммо у ўзида мотивация топди ва ажойиб ўйин намойиш этди", - деди Папен pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Жан-Пьер Папеннинг ўзи ҳам 1992 йилдан 1994 йилгача "Милан" жамоасида ўйнаган ва футболчилик фаолиятини 2009 йилда якунлаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.