Пулисич икки ҳафта майдонга туша олмайди

Пулисич икки ҳафта майдонга туша олмайди
Ўтган ҳафта Милан дербисида ягона гол муаллифи бўлган Кристиан Пулисич машғулот давомида жароҳат олди. Ушбу жароҳат сабабли у Италиянинг "Лацио" клубига қарши навбатдаги чемпионат ўйинида иштирок эта олмайди.

Шунингдек, келгуси пайшанба куни Италия Кубоги доирасида яна "Лацио"га қарши баҳсда ҳам майдонга туша олмаслиги кутилмоқда. Америкалик, асли хорват миллатига мансуб ярим ҳимоячи эҳтимол 8-декабр куни чемпионатнинг "Торино" клубига қарши ўйинига қайтиши мумкин.

Аммо ҳозирча бу маълумот расмий тасдиқ топгани йўқ.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.