Николас Пас Италияда порламоқда

Николас Пас Италияда порламоқда

Николас Пас Италияда порламоқда
“Комо” жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Николас Пас А Серияда ўз маҳоратини намоиш этishda давом этмоқда. Жума куни 21 ёшли футболчи “Сассуоло” устидан 2:0 ҳисобида қўлга киритилган ғалабада жамоасига муҳим ёрдам кўрсатди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Opta маълумотларига кўра, аргентиналик футболчи жорий мавсумда Европанинг бешта етакчи лигасида 5 та гол ва 5 та ассист кўрсаткичига эришган иккинчи ўйинчи бўлди. Бунгача бу натижани “Бавария” аъзоси француз Майкл Олисе қайд этган бўлиб, унинг ҳозирги кўрсаткичи 6+6 ни ташкил қилади.

Николас Пас Италия чемпионати ассистлар рўйхатида 5 та голли узатма билан етакчилик қилмоқда. Шунингдек, ёш юлдуз ҳисобида 5 та гол ҳам мавжуд.

“Комо” жамоаси А Сериянинг турнир жадвалида 13 ўйиндан сўнг 24 очко билан олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.