Роналду голи билан: 'Ал-Наср' кетма-кет 9-ўйинда ғалаба қозонди

Роналду голи билан: 'Ал-Наср' кетма-кет 9-ўйинда ғалаба қозонди

Роналду голи билан: 'Ал-Наср' кетма-кет 9-ўйинда ғалаба қозонди
\'Ал-Наср\' жамоаси Саудия Арабистони чемпионатининг навбатдаги ўйинида \'Ал-Халийж\'ни 4:1 ҳисобига мағлуб этди. Ўйин Риёд шаҳридаги \'Ал-Аввал Парк\' стадионида бўлиб ўтди.

\'Ал-Наср\' биринчи бўлимни Жоау Фелиш ва Уэсли Лопеснинг голлари эвазига 2:0 ҳисобига якунлади. Иккинчи бўлим бошида \'Ал-Халийж\' футболчиси Мурад Ал-Хавсави узоқ масофадан зарба йўллаб, ҳисобни қисқартирди – 2:1.

Аммо 77-дақиқада \'Ал-Наср\' юлдузи Садио Мане чиройли зарба билан ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Криштиану Роналду ўзининг ўзига хос тарзда ўйин усулини намоён этиб, чиройли зарба билан жамоасининг тўртинчи голини киритди.

Шу тариқа, \'Ал-Наср\' жорий мавсумда кетма-кет 9-ўйинда ғалаба қозониб, чемпионатнинг етакчилигини сақлаб қолди. \'Ал-Халийж\' эса 6-ўринда қолмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.