Барселона уч футболчини сотиб олмоқчи


Каталониянинг \"Барселона\" жамоаси келаси ёзда бир нечта футболчиларни таркибга қўшишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.
Манбанинг маълумотига кўра, \"кўк-анорранглилар\" учта позицияни кучайтиришни мақсад қилган. \"Барселона\" янги марказий ҳужумчи, марказий ҳимоячи ва ҳужумкор ярим ҳимоячини таркибга қўшишни режалаштирган.
Ҳозирги Испания чемпионатининг мавсумида Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоа 13 та ўйиндан сўнг 31 очко тўплаб, турнир жадвалида иккинчи поғонани эгаллаб турибди. Сўнгги ўйинда \"Барселона\" Чемпионлар лигаси доирасида \"Челси\"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













