Холанд ва Фоден 'Манчестер Сити' таркибида

Холанд ва Фоден 'Манчестер Сити' таркибида
'Манчестер Сити' Англия Премьер-лигасининг 13-тури доирасида 'Лидс'ни қабул қилади. 'Шаҳарликлар' сўнгги икки ўйиндаги мағлубиятлардан сўнг ижобий натижага эришишни мақсад қилган.

Улар Премьер-лигада 'Ньюкасл'га (1:2), Чемпионлар лигасида эса 'Байер'га (0:2) мағлуб бўлишган. 'Манчестер Сити' бош мураббийи Хосеп Гвардиола қуйидаги футболчиларга асосий таркибда ўрин берган: Доннарумма, Нунес, Дияш, Гвардиол, О’Райли, Нико Гонсалес, Бернарду Силва, Рейндэрс, Фоден, Доку ва Холанд.

'Манчестер Сити' ва 'Лидс' ўртасидаги ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади. Ўйинни тўлиқ кузатиб боришни LiveResult порталида матнли трансляция орқали амалга оширишингиз мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.