Буонджорно: Мана шундай ғалаба қозониш керак!


Италия чемпионатининг ўн учинчи турида \"Наполи\" сафарда \"Рома\"ни мағлуб этди. Бу ғалаба учун неаполликларга биргина гол ва мустаҳкам ҳимоя етарли бўлди — бу услуб Антонио Контенинг севган фалсафасидир.
Шу фалсафани \"Наполи\" клуби ҳимоячиси Алессандро Буонджорно ҳам қўллаб-қувватлайди. \"Биз ўйинга тактик жиҳатдан яхши тайёрландик, бироқ фарқни асосан ўйинимиздаги интенсивлик келтирди.
Майдон марказида ва жарима майдончаларида кўплаб яккакурашларни ютиб олдик, бу эса муҳим омил бўлди\", — дея Буонджорннинг сўзларини келтиради calcionapoli1926.it. Кейинги турда неаполликлар Контенинг собиқ жамоаси — \"Ювентус\"га қарши майдонга тушади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













