Ноябр ойининг Ла Лига энг яхши мураббийи аниқланди

Ноябр ойининг Ла Лига энг яхши мураббийи аниқланди
Испанияда ноябр ойи давомида Ла Лигада энг яхши мураббий аниқлаш бўйича овоз бериш якунланди. Бу натижада "Вильярреал" клубини бошқараётган Марселино Гарсия Торал ғолиб бўлди.

60 ёшли испан мутахассиси "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ва Мадриднинг "Атлетико" жамоаси устозлари Диего Симеонени ортда қолдирди. Ўтган ой давомида Марселинанинг жамоаси тўртта ғалаба қўлга киритди.

"Вильярреал" "Райо Валлекано"ни (4:0), "Эспаньол"ни (2:0), "Мальорка"ни (2:1) ва "Реал Сосьедад"ни (3:2) мағлуб этди. 14 турдан сўнг "Вильярреал" 32 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.