Нойер: "Келажакка шошилишни истамайман"


39 ёшли \"Бавария\" дарвозабони Мануэль Нойер яна бир бор клуб билан шартномани узайтириш масаласига тўхталди. \"Бу борада шошилишни хоҳламайман.
Муҳими, ўзимга савол бериш: \"Танам қандай аҳволда? Соғлигим қандай?
Фаолиятни давом эттиришнинг маъноси борми?\" Буни аниқлаш учун бироз вақт керак,\" — деди Нойер Sky Sport Germany нашрига берган интервьюсида. Нойер 2011 йилдан буён \"Бавария\" шарафини ҳимоя қилиб келади.
Жорий мавсумда у барча турнирларни ҳисобга олганда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол ўтказиб юборди ва 6 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Дарвозабоннинг \"Бавария\" билан амалдаги шартномаси келаси ёзда якунланади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













