Ноттингем Форест де Врейга қизиқмоқда

Ноттингем Форест де Врейга қизиқмоқда

Ноттингем Форест де Врейга қизиқмоқда
“Интер” марказий ҳимоячиси Стефан де Врей қишки трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 33 ёшли нидерландиялик футболчига Англиянинг “Ноттингем Форест” клуби қизиқиш билдирмоқда. Де Врейнинг “Интер” билан амалдаги шартномаси келаси ёзда ниҳоясига етади.

Шу билан бирга, Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи Роналд Куман ҳимоячига мунтазам равишда ўйин амалиётига эга бўлиши зарурлигини таъкидлаган. Шу сабабли, футболчи ижара асосида “Форест” сафига ўтиб кетиши мумкин.

Де Врей 2018 йилдан бери “Интер” шарафини ҳимоя қилиб келади. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда жами бешта ўйинда майдонга тушган ва гол уришга муваффақ бўлмаган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.