Алонсо: Футболчилар одам, робот эмас


Мадриднинг \"Реал\" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо \"Барселона\" ҳимоячиси Роналд Араухо ҳолатига муносабат билдирди. Хабарларга кўра, Уругвайлик футболчи Чемпионлар Лигаси доирасида \"Челси\"га қарши учрашувда (0:3) қизил карточка олганидан сўнг руҳий муаммоларга дуч келган.
Шу сабабли, Араухо клуб раҳбариятидан руҳий тикланиш учун вақт сўраган. \"Аввало, биз футболчиларнинг ҳис-туйғулари ва эҳтиёжларини ҳурмат қилишимиз керак.
Улар робот эмас, балки инсон. Уларнинг олдига катта талаблар қўйилади ва уларда катта масъулият бор,\" - дейди Алонсонинг сўзларини келтиради AS нашри.
Жорий мавсумда Араухо барча мусобақаларда 15 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













