Рафинья сентябрдан бери илк бор гол урди

Рафинья сентябрдан бери илк бор гол урди
Барселона вингери Рафинья Диас Ла Лиганинг 15-тури доирасида ўтган Мадриднинг Атлетико клубига қарши ўйинда ҳисобни тенглаштирди. "Матрасчилар" 19-дақиқада Алекс Баэнанинг голи эвазига олдинга чиққан эди, бироқ каталонияликлар тезда жавоб қайтаришди.

Рафинья аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди. Бу бразилиялик футболчининг сентябрь ойининг ўрталаридаги илк голи бўлди.

Ўшанда у Валенсияга қарши баҳсда (6:0) дубль қайд этган эди. Сентябрь охирида 28 ёшли футболчи жароҳат олиб, фақат ноябрь охирида сафга қайтди.

Айни дамда "Барселона" – "Атлетико" ўйини 1:1 ҳисобида давом этмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.