Дани Олмо 3 ҳафта ўйнамайди

Барселонанинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Дани Олмо Мадриднинг Атлетико жамоасига қарши ўйинда жароҳат олгани сабабли сафдан чиқди. Ўйин 3:1 ҳисобида Барселона фойдасига якунланган бўлса-да, 65-дақиқада иккинчи голни урган Олмо дарҳол майдонни тарк этди.
Кейинчалик футболчида елка чиқиши аниқланган. Машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, Олмо уч ҳафта давомида майдонга туша олмайди.
Барселона жамоаси 6-декабр куни Бетисга қарши ўйнайди, шунингдек, 9-декабрда Айнтрахт Франкфурт, 13-декабрда Осасуна ва 21-декабрда Вильярреалдан куч синайди. Жорий мавсумда Дани Олмо 17 ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва икки марта ассистентлик қилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Кейинчалик футболчида елка чиқиши аниқланган. Машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, Олмо уч ҳафта давомида майдонга туша олмайди.
Барселона жамоаси 6-декабр куни Бетисга қарши ўйнайди, шунингдек, 9-декабрда Айнтрахт Франкфурт, 13-декабрда Осасуна ва 21-декабрда Вильярреалдан куч синайди. Жорий мавсумда Дани Олмо 17 ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва икки марта ассистентлик қилган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













