Левандовски "Барселона"да қолмоқчи

Левандовски "Барселона"да қолмоқчи

Левандовски "Барселона"да қолмоқчи
Польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски \"Барселона\" сафида қолишга тайёрлигини билдирди. Diario SPORT нашрининг хабарига кўра, футболчи клуб раҳбариятига келаси мавсумда ҳам жамоада ўйнашга тайёр эканлигини маълум қилган.

У ҳатто ўз маошини камайтиришга ва жамоада камроқ эътиборли ролни бажаришга рози. Шундай бўлса-да, \"Барселона\" раҳбарияти бу масалада январгача қарор қабул қилмасликка қарор қилган.

Жорий мавсумда 37 ёшли Левандовски барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 1 та голли узатма берди. Форварднинг \"кўк-анорранглилар\" билан тузган шартномаси келаси ёзгача амал қилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.