Ромеро голи ҳақида Мессини эслади

Ромеро голи ҳақида Мессини эслади
Кристиан Ромеро "Ньюкасл"га қарши АПЛ ўйинида қаҳрамон бўлди. "Тоттенҳэм" ҳимоячиси дубль қайд этиб, жамоасига 2:2 ҳисобидаги дурангда бир очко олишга ёрдам берди.

Унинг иккинчи голи акробатик зарба билан урилди. Ромеро Sky Sportsга берган интервьюсида шундай деди: "Мен терма жамоада Месси билан бирга шуғулланаман ва уни кузатаман.

Бу чиройли гол бўлди." Шунингдек, Ромеро "Тоттенҳэм" учун "Ньюкасл" майдонида мағлубиятдан қочиш муҳим бўлганини таъкидлади. "Бу жуда муҳим эди.

Биз охирги уч-тўрт ўйинда етарлича яхши эмасдик. Менга якуний дақиқалардаги руҳий ҳолатимиз ёқди," - деди у.

Ҳозирда "Тоттенҳэм" АПЛ жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.