Месси: Гвардиола мен учун ноёб мураббий

Месси: Гвардиола мен учун ноёб мураббий
“Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси “Барселона”да бирга ишлаган собиқ мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақида фикр билдирди. “Мен учун Гвардиола – ноёб.

Жуда ажойиб мураббийлар бор, лекин Гвардиолада ўзига хос нарса мавжуд. Менинг назримда, у ҳаммасидан яхшиси.

Ўйинни кўриш, ўйинларга тайёргарлик ва футболчилар билан мулоқот қилиш борасида у мукаммал мураббий. У энг яхши ва бизнинг омадимиз келди, чунки у “Барселона”да ишлади.

У бизнидаги футболчилар билан ажойиб тарзда уйғунлашиб, ўз ғояларини мукаммал амалга оширди”, – деди Месси ESPNга берган интервьюсида. Ҳозирги кунда Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити” клубида бош мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.