Аморим журналистлар саволига кескин жавоб берди


Манчестер Юнайтед бош мураббийи Рубен Аморим АПЛнинг 14-турида Вест Хемга қарши ўйинда жамоасининг таркибдаги ўзгаришларига доир саволларга ўз муносабатини билдирди. Олд Траффорддаги учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.
Ўйиндан сўнг Аморимдан ҳужумкорроқ футболчиларни майдонга туширмаганининг сабаби сўралди. \"Ким эди ҳужумкорроқ ўйинчи (захирада)?\" — дея жавоб берди португалиялик мутахассис.
Журналист Кобби Майнунинг номини тилга олди, бироқ мазкур футболчи учрашувда майдонга туширилмади. Манчестер Юнайтед иккинчи бўлимда Диогу Далотнинг голи эвазига 1:0 ҳисобига олдинга чиққан эди, аммо асосий вақт тугашидан олти дақиқа аввал рақиб жавоб тўпини киритди.
14-турдан сўнг МЮ 22 очко билан турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













