Сафонов: ПСЖда менга ишонч катта

ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов ўзининг клубдаги дебют мавсумидаги роли ҳақида фикр билдирди. "15 та ўйинда майдонга тушиш – бу фақат ушбу мураббий билан иккинчи дарвозабон бўлиш имконини беради.
Мен бошқа жойда иккинчи дарвозабонга шунчалик ишонч билдирилганини билмайман. Бу даражадаги ишонч жуда кам учрайди", – деди Сафонов Фёдор Смоловнинг подкастида.
Сафонов 2024 йилнинг ёзида ПСЖ сафига қўшилган. Ўтган мавсумда у барча турнирларни ҳисобга олганда 17 та ўйинда қатнашиб, 7 та баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Жорий мавсумда эса ҳали майдонга тушмаган. Сафоновнинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июн ойигача мўлжалланган.
Келаси Лига 1 доирасидаги "Ренн"га қарши ўйинда Сафоновнинг асосий таркибда майдонга тушиш имконияти юқори, чунки асосий дарвозабон Люка Шевалье жароҳат олган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Мен бошқа жойда иккинчи дарвозабонга шунчалик ишонч билдирилганини билмайман. Бу даражадаги ишонч жуда кам учрайди", – деди Сафонов Фёдор Смоловнинг подкастида.
Сафонов 2024 йилнинг ёзида ПСЖ сафига қўшилган. Ўтган мавсумда у барча турнирларни ҳисобга олганда 17 та ўйинда қатнашиб, 7 та баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Жорий мавсумда эса ҳали майдонга тушмаган. Сафоновнинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июн ойигача мўлжалланган.
Келаси Лига 1 доирасидаги "Ренн"га қарши ўйинда Сафоновнинг асосий таркибда майдонга тушиш имконияти юқори, чунки асосий дарвозабон Люка Шевалье жароҳат олган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













