Микел Артета қишки трансферларга тайёр

Микел Артета қишки трансферларга тайёр
Арсенал бош мураббийи Микел Артета жамоанинг қишки трансферлар ойнасида ўз таркибини кучайтириш имконияти ҳақида фикр билдирди. "Биз ҳар доим тайёр бўлишимиз керак.

Таркибни кучайтириш имконияти пайдо бўлган заҳотиёқ, вазиятга қараб, бунга очиқ бўлишимиз лозим. Трансфер ойнаси очилганидан ёпилишигача кўплаб воқеалар рўй бериши мумкин, чунки бу - футбол.

Биз ҳушёр турамиз. Таркибга хавф туғдирувчи ҳолатлар юзага келиши мумкинлигини тушунамиз.

Шунинг учун зарур бўлган пайтда ҳаракат қилишга тайёр бўлишимиз керак", - деди Артета. "Арсенал" ҳозирда Премер-лигада етакчилик қилмоқда ва иккинчи ўриндаги "Манчестер Сити"дан 5 очко олдинда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.