Декудан Левандовски келажаги ҳақида изоҳ

Декудан Левандовски келажаги ҳақида изоҳ
“Барселона” спорт директори Деку ҳужумчи Роберт Левандовскининг клубдан кетиши ҳақидаги тахминларга ўз муносабатини билдирди. 37 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида тугайди.

Кўплаб миш-мишларга кўра, юлдузли поляк ҳужумчисини Саудия Арабистони клублари ўз сафига қўшиб олмоқчи. Деку бу борада шундай деди: “Роберт сўнгги йилларнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири ва унинг шартномаси ҳали якунланмаган.

Ҳозирча ҳеч нарса ҳал қилинмаган, хулоса чиқариш учун эрта.” Жорий мавсумда Левандовски Ҳанс-Дитер Флик жамоаси таркибида 16 ўйинда 8 та гол уриб, 1 та голли узатмани амалга оширди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.