Симеоне "Атлетико"нинг мағлубиятини шарҳлади

Симеоне "Атлетико"нинг мағлубиятини шарҳлади
Мадриднинг "Атлетико" жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне "Атлетик" Бильбаога қарши ўйиндаги мағлубият (0:1) юзасидан ўз фикрларини билдирди. "Матрасчилар" Ла Лига 16-турида сафарда ўтказилган баҳсда 85-дақиқада гол ўтказиб, мағлубиятга учради.

Турнир жадвалида пешқадам "Барселона"дан орқада қолиш 9 очкога етди. "Бизда аниқ гол уриш имкониятлари бўлди, аммо ўйин рақибнинг сценарийси бўйича кечди.

Энг кучли жамоалардан ташқари деярли барча клублар сафарда қийинчиликларга дуч келади", – деди Симеоне журналистларга берган интервьюсида. 9-декабр куни "Атлетико" Чемпионлар Лигаси доирасида сафарда Нидерландиянинг ПСВ жамоасига қарши ўйин ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.