Суперкомпьютер 2026 йилги Жаҳон Чемпионати фаворитини аниқлади

Суперкомпьютер 2026 йилги Жаҳон Чемпионати фаворитини аниқлади
Opta суперкомпютери 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон Чемпионати асосий фаворитини Испания терма жамоаси деб эълон қилди. "Қизил фурия"нинг чемпионлик эҳтимоли 17 фоизга тенг деб баҳоланмоқда.

Испаниядан кейинги ўринларни Франция (14,1%) ва Англия (11,8%) эгаллади. Ҳозирги ҳисоб-китобларга кўра, Иордания, Курасао ва Гаити жамоалари чемпионатда деярли имкониятга эга эмас.

Opta нейротармоғи ушбу жамоаларнинг муваффақиятга эришиш эҳтимолини нолга тенг деб баҳолади. Испания терма жамоаси турнирнинг гуруҳ босқичида Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвай жамоалари билан бир гуруҳда ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоасидир. Франция эса 2018 йилда чемпионликни қўлга киритган бўлса, 2022 йилда кумуш медал билан кифояланган эди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.