Лаутаро Мартинесга қарши 30-клуб

Лаутаро Мартинесга қарши 30-клуб

Лаутаро Мартинесга қарши 30-клуб
Италия А Сериясининг 14-турида \"Интер\" жамоаси \"Комо\"ни мағлубиятга учратди ва рақиб дарвозасига тўртта жавобсиз гол урди. Ўйиннинг 11-дақиқасида миланликларнинг сардори Лаутаро Мартинес ҳисобни очди.

Бу гол Лаутаро учун \"Интер\" сафидаги умумий ҳисобда 164-гол бўлди. Шунингдек, \"Комо\" аргентиналик ҳужумчи фаолияти давомида А Серияда гол урган 30-клуб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Лаутаро Мартинес 2018-йилдан бери \"Интер\"да ўйнаб келмоқда. Жамоанинг кейинги ўйини 14-декабр, якшанба куни \"Женоа\"га қарши ўтказилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.