"Ницца" клуби кетма-кет еттинчи мағлубиятга учради


Франциянинг \"Ницца\" футбол клуби кетма-кет еттинчи мағлубиятга учради. Жамоа сўнгги учрашувда \"Анже\"га қарши майдонга тушиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
33-дақиқада Яссин Белкдимнинг чап оёқ билан амалга оширган зарбаси мезбонлар ҳимоячиси Антуан Мендининг хатосидан сўнг голга айланди. 52-дақиқада эса \"Ницца\" футболчиси Том Лоше қўполлиги учун қизил карточка олиб, жамоасини ўнта ўйинчи билан қолдирди.
Шундан сўнг мезбонлар ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилган бўлса-да, Бернард Нгеннинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвозани бироз нишонга ололмади. Ҳозирда \"Ницца\" турнир жадвалида 12-ўринда, \"Анже\" эса улардан бир поғона юқорида жойлашган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













