АПЛнинг 3 гранди Решфордни кузатмоқда

АПЛнинг 3 гранди Решфордни кузатмоқда
Барселона ҳужумчиси Маркус Решфорд Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин. CaughtOffside хабарига кўра, агар Барселона уни Манчестер Юнайтеддан сотиб олишдан бош тортса, АПЛнинг учта йирик клуби Решфордни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Бу клублар қаторида Арсенал, Челси ва Тоттенҳем бор. 28 ёшли вингер жорий мавсумда барча мусобақаларда 20 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урган ва 10 та голли узатма амалга оширган.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Решфорднинг трансфер қиймати 40 миллион еврони ташкил қилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.