Стоичков 48 жамоали форматни олқишлади

Стоичков 48 жамоали форматни олқишлади
Болгариянинг собиқ ҳужумчиси ва 1994 йилги Жаҳон чемпионати тўпурари Христо Стоичков ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг мусобақа финал босқичини 48 жамоага кенгайтириш ғоясини қўллаб-қувватлади. У бу ташаббусни "фантастик" деб атади ва Инфантиного миннатдорлик билдирди.

"48 жамоа – бу фантастика. Бу барча мураббийлар ва футболчилар учун ажойиб имконият.

ФИФА президенти Жанни Инфантиного бу ғоя учун миннатдорчилик билдираман", – деди Стоичков Derbyderbyderby.it нашрига берган интервьюсида. Аммо афсуски, Стоичковнинг она жамоаси Болгария жорий Жаҳон чемпионати финалига чиқа олмади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.