Мбаппе чап қўли бармоғини синдирди

Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Испания Ла Лигаси доирасида "Сельта"га қарши ўйинда жароҳат олди. El Partidazo de COPE хабарига кўра, футболчининг чап қўли исмсиз бармоғи синиб кетган.
Шунга қарамай, бу жароҳат Мбаппенинг Чемпионлар лигаси доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйинда майдонга тушишига тўсқинлик қилмайди. Бироқ манбаларга кўра, Эдуардо Камавинга ва Дин Хойсен ушбу ўйинда қатнашмайди.
Якшанба куни "Реал" ўз майдонида, "Сантьяго Бернабеу" стадионида "Сельта"га 0:2 ҳисобига мағлуб бўлди. Хави Алонсонинг жамоаси "Манчестер Сити"га қарши ўйинни 10-декабр, чоршанба куни ўтказади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Шунга қарамай, бу жароҳат Мбаппенинг Чемпионлар лигаси доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйинда майдонга тушишига тўсқинлик қилмайди. Бироқ манбаларга кўра, Эдуардо Камавинга ва Дин Хойсен ушбу ўйинда қатнашмайди.
Якшанба куни "Реал" ўз майдонида, "Сантьяго Бернабеу" стадионида "Сельта"га 0:2 ҳисобига мағлуб бўлди. Хави Алонсонинг жамоаси "Манчестер Сити"га қарши ўйинни 10-декабр, чоршанба куни ўтказади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













