Манчестер Юнайтед Аморум даврида рекорд ўрнатди

Манчестер Юнайтед Аморум даврида рекорд ўрнатди
Англия чемпионатининг 15-тур сўнгги ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Англия чемпионатининг аниқ аутсайдерларидан бири билан ўйинда "Манчестер Юнайтед" португалиялик мутахассис Рубен Аморум бошчилигида ўз рекордини янгилади.

Жамоа футболчилари бутун ўйин давомида "бўрилар" дарвозасига 27 марта зарба берди, бу Аморум жамоани бошқара бошлаганидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Машҳур клуб футболчилари охирги марта рақиб дарвозасига бундан ҳам кўпроқ зарба берган ҳолат икки йил аввал Англия чемпионати доирасида "Челси"га қарши ўйинда содир бўлган эди.

Ўшанда улар 28 марта зарба беришган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.