Леау жароҳат олди, аммо хавфли эмас

Леау жароҳат олди, аммо хавфли эмас

Леау жароҳат олди, аммо хавфли эмас
Италиянинг \"Милан\" клуби А Сериянинг 14-турида \"Торино\" устидан ғалаба қозонди. Аммо жамоанинг асосий ҳужумчиси Рафаэл Леау биринчи бўлимнинг ўрталарида майдонни тарк этди.

У жароҳат олгани сабабли алмаштирилди. Бироқ кейинчалик маълум бўлдики, Леау жиддий жароҳат олмаган.

Португалиялик футболчининг алмаштирилишига сабаб бўлган ҳолат оддийгина мушак тиришиши бўлган. Бу эса унинг кейинги тур ўйинида майдонга туша олиши мумкинлигини англатади.

\"Милан\" ҳозирда фақат А Серияда иштирок этмоқда, чунки улар мамлакат кубогидан чиқиб кетган. Яқин орада жамоа Италия Суперкубогида ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.