Забарний ва Сафонов ўртасида можаролар йўқ

Забарний ва Сафонов ўртасида можаролар йўқ

Забарний ва Сафонов ўртасида можаролар йўқ
ПСЖ ҳимоячиси, украиналик Илья Забарний, жамоа дарвозабони, россиялик Матвей Сафонов билан ўйнашга қарши эмаслигини кўрсатди. Бу ҳолат Франция чемпионатининг 15-турида \"Ренн\" жамоасига қарши учрашувда кузатилди.

Le Parisien нашрига кўра, пойтахт клуби ушбу масалага оид миш-мишлардан норози бўлиб, футболчилар ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини тасдиқлади. Мазкур учрашувда ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике шогирдлари \"Ренн\"ни 5:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратишди.

Эслатиб ўтамиз, Забарний жорий йилнинг ёзида \"Борнмут\" жамоасидан ПСЖ сафига қўшилган эди. Сафонов эса ПСЖ сафида 2024-йилнинг ёзидан буён фаолият олиб бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.