Родриго Манчестер Сити дарвозасига энг кўп гол урди

Родриго Манчестер Сити дарвозасига энг кўп гол урди
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Родриго яна "Манчестер Сити" дарвозасини ишғол қилди. Бразилиялик футболчи Чемпионлар Лигаси бугунги учрашувида ҳисобни очди ва 28-дақиқада Жанлуижи Доннарумма дарвозасига тўп киритди.

Бу 24 ёшли футболчининг "шаҳарликлар" дарвозасига урган бешинчи голи бўлиб, у фаолияти давомида ҳеч бир жамоага шунча гол урмаган. Родриго учун энг "севимли" рақиблар рўйхатида иккинчи ўринни "Севилья" эгаллайди – унга қарши тўртта гол урилган.

Эътиборлиси, Родриго "Манчестер Сити"га қарши ўйинга қадар "Реал" сафида кетма-кет 32 учрашувда гол ура олмаган эди. Бу ҳужумчи футболчилар орасида клуб тарихидаги энг узоқ гол уришдаги танаффус ҳисобланади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.