Патрис Эвра Рубен Аморимни қўллаб-қувватлади

Патрис Эвра Рубен Аморимни қўллаб-қувватлади
Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Патрис Эвра "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморимни қўллаб-қувватлашини билдирди. "Мен ҳар доим унга ишонаман, ҳатто шундай қийин даврларда ҳам.

Аморим жамоа учун курашишга тайёр. У ўз манфаатларидан кўра клуб манфаатларини биринчи ўринга қўяди.

Менимча, унга яна бир нечта янги футболчилар керак", - деди Эвра. Эвранинг сўзларига кўра, "қизил иблислар"нинг ўйинларини рулетка билан таққослаш мумкин.

"Натижани олдиндан айтиш жуда қийин. Ҳеч қачон нима кутмоқни билмайсан", - дейди у.

Англия Премьер-лигасининг 15-туридан сўнг, "Манчестер Юнайтед" 25 очко билан турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.