Маркизио: Наполи ва Интер Миландан устун

Маркизио: Наполи ва Интер Миландан устун
Туриннинг "Ювентус" клуби ва Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси Клаудио Маркизио "Наполи" ва "Интер" клубларини ҳозирги пайтда "Милан"дан чемпионликка даъвогарлик нуқтаи назаридан устун деб ҳисоблайди. "Мен ҳозирги кунда "Наполи" ва "Интер"ни "Милан"дан юқори қўяпман, гарчи "Милан" мураббийи Массимилиано Аллегри ажойиб мутахассис бўлса-да.

Турин шаҳридаги ўйинда "Милан"нинг қайта ўзини кўрсатиши Аллегри қўл изини намоён этди", - дея таъкидлаган Маркизио "La Gazzetta dello Sport" газетасига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, "Наполи" ва "Интер" сўнгги беш мавсумнинг тўртасида чемпионликни қўлга киритган.

Шунингдек, "Милан" ҳам 2022 йилда Стефано Пиоли бошчилигида чемпионликни қўлга киритишга муваффақ бўлган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.