Реал футболчилари Хаби Алонсони қўллаб-қувватламоқда

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо билан келажакдаги ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинмоқда. УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўтказилган сўнгги учрашувда (1:2) мағлубиятга учраганидан сўнг, испаниялик мутахассиснинг истеъфоси ҳақида янги миш-мишлар пайдо бўлди.
Diario AS хабарига кўра, "Реал" футболчилари Хаби Алонсони тўлиқ қўллаб-қувватламоқда, аммо клуб раҳбарияти буни ҳамкорликни давом эттириш учун етарли омил деб ҳисобламаяпти. Яқин орада жамоанинг натижалари яхшиланмаса, Алонсо истеъфога чиқарилиши мумкин.
Сўнгги саккизта ўйинда "Реал" атиги икки марта ғалаба қозонган. Жамоа 14-декабр куни Ла Лига доирасида сафарда "Алавес"га қарши учрашув ўтказади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Diario AS хабарига кўра, "Реал" футболчилари Хаби Алонсони тўлиқ қўллаб-қувватламоқда, аммо клуб раҳбарияти буни ҳамкорликни давом эттириш учун етарли омил деб ҳисобламаяпти. Яқин орада жамоанинг натижалари яхшиланмаса, Алонсо истеъфога чиқарилиши мумкин.
Сўнгги саккизта ўйинда "Реал" атиги икки марта ғалаба қозонган. Жамоа 14-декабр куни Ла Лига доирасида сафарда "Алавес"га қарши учрашув ўтказади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













