Хави Симонс нима учун Тоттенҳемни танлаганини тушунтирди

Хави Симонс нима учун Тоттенҳемни танлаганини тушунтирди
Тоттенҳемнинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Хави Симонс ўз танлови сабаблари ҳақида сўзлаб берди. "Шпорлар" нидерландиялик футболчини август ойи охирида Германиянинг РБ Лейпциг клубидан 65 миллион евро эвазига сотиб олди.

"Клуб жуда қизиқарли лойиҳани тақдим этди. Жамоамизда кўплаб истеъдодли ёш футболчилар бор — бу мени энг кўп илҳомлантирган нарса бўлди.

Мен совринлар ютмоқчи, барча мусобақаларда ғалаба учун курашмоқчи. Ўйлашимча, Тоттенҳемга ўтиш қарори тўғри бўлди," — дея 22 ёшли футболчининг сўзларини инглиз матбуоти келтиради.

Хави Симонс Томас Франк бошқаруви остида 20 учрашувда майдонга тушиб, икки марта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.