Компани Гарри Кейнни «Бавария»нинг етакчиси деб атади

Компани Гарри Кейнни «Бавария»нинг етакчиси деб атади
Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси бош мураббийи Венсан Компани жамоанинг инглиз ҳужумчиси Гарри Кейннинг ўйин даражасига юқори баҳо берди. «Кейннинг барқарорлиги мени ҳайратга солади.

У Мюнхенда ўйнашни ёқтиради. Ҳозир у “Бавария”нинг асосий етакчиси.

Унинг Жексон билан муносабатлари яхши. Николас Гарри билан бирга машғулот қилганида янада ўсиб бормоқда», — дея Компанининг сўзларини ESPN келтирди.

Жорий мавсумда Кейн Германия клуби сафида 23 учрашувда майдонга тушиб, 28 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. У Мюнхен клуби таркибига 2023 йил ёзида қўшилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.