АПЛда мавсумнинг энг тезкор голи бўйича рекорд янгиланди

АПЛда мавсумнинг энг тезкор голи бўйича рекорд янгиланди
Англия Премьер-лигасида мавсумнинг энг тезкор голи бўйича рекордлар кетма-кет янгиланмоқда. Ноябр охирида «Манчестер Сити»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фил Фоден «Лидс» дарвозасини 59-сонияда ишғол этиб, ўша пайтда мавсумдаги энг тез гол муаллифига айлангандӣ.

Бироқ орадан кўп ўтмай, шу куни «Ньюкасл» футболчиси Малик Тиав «Эвертон»га қарши учрашувнинг 52-сониясида гол уриб, натижани янгилади. Шанба куни, 13-декабрда навбатдаги рекорд қайд этилди: «Ливерпуль» ҳужумчиси Уго Экитике «Брайтон» дарвозасига 46-сонияда аниқ зарба берди.

Аммо рекорд узоқ турмади: эртаси куни «Вест Ҳем» футболчиси Матеуш Фернандеш «Астон Вилла»га қарши баҳснинг 29-сониясида гол уриб, мавсумдаги энг тезкор гол бўйича янги чўққини белгилади. Ҳар гал бу натижани янгилаш тобора мушкуллашиб бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.