«Тоттенҳэм»нинг 16 турдаги 22 очкоси 17 йилдаги энг пасти

«Тоттенҳэм»нинг 16 турдаги 22 очкоси 17 йилдаги энг пасти

«Тоттенҳэм»нинг 16 турдаги 22 очкоси 17 йилдаги энг пасти
«Тоттенҳэм» якшанба куни мухлисларини ранжитиб, сафарда «Ноттингем Форест»га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Айни пайтда Лондон клуби Англия Премьер-лигасининг 16 ўйинидан атиги 22 очко жамғарган.

Opta маълумотига кўра, «Тоттенҳэм» сўнгги бор чемпионатнинг дастлабки 16 баҳсидан кейин бундан ҳам кам очко тўплаган ҳолат 2008/2009 йилги мавсумда қайд этилган. Ўшанда 16 турдан сўнг жамоа 18 очкога эга бўлган ва мавсумни саккизинчи ўринда якунлаган.

Ҳозир «Тоттенҳэм» Премьер-лига жадвалида 11-ўринда бормоқда. Томас Франк бошчилигидаги жамоа навбатдаги учрашувини 20 декабрь куни «Ливерпул»га қарши ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.