Вальдепеньяс Алонсо даврида Реал тарбияланувчилари орасида биринчи бўлди

Вальдепеньяс Алонсо даврида Реал тарбияланувчилари орасида биринчи бўлди
Мадриднинг “Реал” клуби якшанба куни “Алавес”га қарши ўйинда 19 ёшли ҳимоячи Виктор Вальдепеньясни асосий жамоа сафида илк бор майдонга туширди. У 78-дақиқагача ўйнаб, “қаймоқранглилар”нинг сафардаги 2:1 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.

Эътиборлиси, Вальдепеньяс Хаби Алонсо бош мураббийлигидаги даврда клуб академиясидан етишиб чиққан футболчилар орасида асосий жамоада дебют қилган биринчи ўйинчи бўлди. Бунгача у “Реал”нинг катта жамоасида ҳатто захирадан ҳам ўйинга тушмаган.

Хаби Алонсо жорий йил ёз бошида “Реал” бошқарувини қабул қилиб олди. У Бразилия миллий терма жамоаси бош мураббийлигига тайинланган Карло Анчелоттининг ўрнини эгаллади.

Мадридликлар чоршанба куни Испания Кубогида “Талавера”га қарши баҳс ўтказади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.