Луиш Фигу ЖЧ-2026 ғолиблиги учун асосий даъвогарларни айтди

Луиш Фигу ЖЧ-2026 ғолиблиги учун асосий даъвогарларни айтди
Португалиялик собиқ футболчи Луиш Фигу 2026 йилги жаҳон чемпионатида чемпионлик учун курашиши мумкин бўлган терма жамоалар ҳақида фикр билдирди. Фигу фикрича, Испания чемпионликка энг кучли номзодлардан бири.

У, шунингдек, Бразилия, Аргентина, Португалия ва Испания терма жамоаларининг имкониятларига ишонишини таъкидлади. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи бошида Вашингтон шаҳрида бўлажак мундиалнинг гуруҳ босқичи учун қуръа ташлаш маросими ўтказилган. Жаҳон чемпионати 2026 йил ёзида Шимолий Американинг уч давлати — АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.