Гаспертини: Сўнгги зарба ва пасда аниқлик етишмайапти

Гаспертини: Сўнгги зарба ва пасда аниқлик етишмайапти
А Сериянинг 15-турида "Рома" ўз майдонида "Комо"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона гол иккинчи бўлимда киритилди.

Ўйиндан сўнг римликлар бош мураббийи Жан Пьеро Гаспертини жамоаси ҳаракатларини баҳолади: "Албатта, доим янада йирикроқ ва ишончлироқ ҳисобда ютишни хоҳлайсан. Бироқ бизга сўнгги зарба ва сўнгги пасда аниқлик етишмайапти.

Шунга қарамай, майдонда жамоа кўп имкониятлар яратди", — дея Гаспертини сўзларини Forzaroma.it келтирди. Кейинги турда "Рома" А Серия доирасида Турин "Ювентус"ига қарши майдонга тушади.

Ўйин шанба, 20-декабрь куни бўлиб ўтади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.