АПЛнинг уч топ-клуби Мамаду Сангарига қизиқиш билдирди

АПЛнинг уч топ-клуби Мамаду Сангарига қизиқиш билдирди
«Ланс»нинг марказий ярим ҳимоячиси Мамаду Сангаре Англия Премер-лигасига йўл олиши мумкин. TEAMtalk хабарига кўра, 23 ёшли малиялик футболчини Лондоннинг «Тоттенҳем» клуби ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

Манбада айтилишича, Сангарега «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, футболчи жорий йил ёзида «Ланс»га ўтганидан сўнг ўйинида сезиларли ўсиш кузатилди.

Бу ҳолат унинг трансфер қиймати ошгани билан ҳам тасдиқланмоқда. Жорий мавсумда Сангаре Франция чемпионатида 15 та учрашувда майдонга тушди, 1 та гол урди ва 1 та голли пас берди.

Transfermarkt экспертлари ярим ҳимоячининг нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.