Клаудио Эчеверри қишда Ла Лига клубига ўтиши мумкин

Клаудио Эчеверри қишда Ла Лига клубига ўтиши мумкин
Август ойида “Байер” “Манчестер Сити”дан ҳужумчи Клаудио Эчеверрини ижарага олганди. Бироқ 19 ёшли аргентиналик Леверкузен клубида кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда.

Шу сабабли Эчеверри январ ойидаёқ жамоасини ўзгартириши эҳтимолдан холи эмас. Инсайдер Фабритсио Романо журналист Нил Сол маълумотига таяниб, футболчи қишда клубини алмаштириш вариантига очиқлигини билдирди.

Хабарга кўра, Эчеверрини ижарага олиш бўйича музокараларни Испаниянинг “Жирона” клуби бошлаб юборган. Шунингдек, унинг собиқ жамоаси “Ривер Плейт” ҳам футболчини ижарага қайтаришга тайёр.

Transfermarkt портали Клаудио Эчеверрининг бозор қийматини 18 миллион еврога баҳоламоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.