Черчесов Сафоновнинг кетма-кет тўртта пеналттини қайтаришини баҳолади

«Ахмат» бош мураббийи Станислав Черчесов ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг 2025 йилги Қитъалараро кубок финалида «Фламенго»га қарши ўйиндаги ҳаракатларига тўхталди. Учрашув асосий ва қўшимча бўлимларда 1:1 ҳисобида якунланди.
Пеналтилар сериясида эса ғалаба франсуз клубига насиб этди. Сафонов ўйинни тўлиқ ўтказди ва пеналтилар сериясида ҳал қилувчи рол ўйнади: у кетма-кет тўртта зарбани қайтарди.
Черчесовнинг айтишича, у учрашувни бошидан охиригача томоша қилиш имконига эга бўлмаган. Шунга қарамай, мураббий пеналтилар сериясида бундай натижа ниҳоятда кам учрашишини таъкидлаб, бу дарвозабоннинг юқори маҳоратидан далолат беришини қайд этди.
«Кетма-кет тўрттасини қайтариш жуда катта камёб ҳолат. Бу кўп нарсадан далолат беради.
Матвейни табриклайман», — дея Черчесовнинг сўзларини «Чемпионат» нашри келтирди. Сафонов якунда учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Пеналтилар сериясида эса ғалаба франсуз клубига насиб этди. Сафонов ўйинни тўлиқ ўтказди ва пеналтилар сериясида ҳал қилувчи рол ўйнади: у кетма-кет тўртта зарбани қайтарди.
Черчесовнинг айтишича, у учрашувни бошидан охиригача томоша қилиш имконига эга бўлмаган. Шунга қарамай, мураббий пеналтилар сериясида бундай натижа ниҳоятда кам учрашишини таъкидлаб, бу дарвозабоннинг юқори маҳоратидан далолат беришини қайд этди.
«Кетма-кет тўрттасини қайтариш жуда катта камёб ҳолат. Бу кўп нарсадан далолат беради.
Матвейни табриклайман», — дея Черчесовнинг сўзларини «Чемпионат» нашри келтирди. Сафонов якунда учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













