Лапорта маслаҳатчиси: Барселона Алварес трансферини кўтара олади

Барселона президенти Жоан Лапортанинг маслаҳатчиси Энрик Масип клубнинг Мадриднинг Атлетико жамоаси ҳужумчиси Хулиан Алваресга бўлган қизиқиши ҳақида фикр билдирди. Аргентиналик футболчи анчадан бери кўк-анорранглилар трансфер мақсадларидан бири сифатида тилга олинади.
Бироқ ҳужумчининг юқори нархи сабабли бу битим амалга ошиши қийин, деган қарашлар ҳам бор. Масипнинг айтишича, Алварес юқори савиядаги ўйинчи ва самарали тўпурар.
У жорий мавсумда Атлетико сафида жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. Масип Лапортанинг Барселона истаган футболчини таркибга қўша олиши ҳақидаги сўзларини эслатиб, клуб олиб борилган ишлар натижасида бундай трансферни молиявий жиҳатдан амалга оширишга қодир эканини таъкидлади.
Transfermarkt портали Хулиан Алвареснинг бозор қийматини 100 миллион еврога баҳоламоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Бироқ ҳужумчининг юқори нархи сабабли бу битим амалга ошиши қийин, деган қарашлар ҳам бор. Масипнинг айтишича, Алварес юқори савиядаги ўйинчи ва самарали тўпурар.
У жорий мавсумда Атлетико сафида жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. Масип Лапортанинг Барселона истаган футболчини таркибга қўша олиши ҳақидаги сўзларини эслатиб, клуб олиб борилган ишлар натижасида бундай трансферни молиявий жиҳатдан амалга оширишга қодир эканини таъкидлади.
Transfermarkt портали Хулиан Алвареснинг бозор қийматини 100 миллион еврога баҳоламоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













