Марсело Брозович Европага қайтишни режалаштирмоқда

“Ан-Наср” ярим ҳимоячиси Марсело Брозович фаолиятини Европада давом эттириш ниятида. Ар-Риёд клуби 33 ёшли футболчига шартномани узайтиришни таклиф қилмоқда, бироқ у ҳозирча аниқ жавоб бермаган.
Хорватиялик футболчи Европага қайтишни истайди ва Саудия Арабистонида олаётган маоши Европа клублари учун юқорилигини тушунади. Шу боис у катта миқдорда маош қисқаришига ҳам тайёр.
Манбага кўра, трансфер январ ойидаёқ амалга ошиши эҳтимоли бор. Брозовичнинг “Ан-Наср” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунлангач тугайди.
У 2023 йил ёзида Саудия Арабистонига кўчиб ўтганди. Унгача эса ярим ҳимоячи етти йил давомида Италия А Сериясида Милан “Интер”и сафида тўп сурган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Хорватиялик футболчи Европага қайтишни истайди ва Саудия Арабистонида олаётган маоши Европа клублари учун юқорилигини тушунади. Шу боис у катта миқдорда маош қисқаришига ҳам тайёр.
Манбага кўра, трансфер январ ойидаёқ амалга ошиши эҳтимоли бор. Брозовичнинг “Ан-Наср” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунлангач тугайди.
У 2023 йил ёзида Саудия Арабистонига кўчиб ўтганди. Унгача эса ярим ҳимоячи етти йил давомида Италия А Сериясида Милан “Интер”и сафида тўп сурган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













